1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда бензин тақчиллиги кучаймоқда

Украинанинг дрон ҳужумлари Россия нефть заводларини ишдан чиқариб, ёқилғи танқислигини янада чуқурлаштиргани айтилмоқда.

Россияда бензин тақчиллиги кучаймоқда

Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудларида бензин тақчиллиги кескинлашиб бормоқда. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Украина дронлари томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида мамлакатнинг қарийб 13 фоиз нефтьни қайта ишлаш қуввати ишдан чиққан, натижада ёқилғи қуйиш шохобчаларида километрлаб навбатлар пайдо бўлган. Айрим ҳудудларда эса ёқилғи фақат купон ёки махсус карталар орқали сотилмоқда. Бу ҳақда The Moscow Times хабар берди.

 

Приморье вилояти ва унга туташ ҳудудларда август бошидан бошлаб таъминотдаги узилишлар сезила бошлаган. Арсеньев, Уссурийск ва Чугуевский туманларида бошланган муаммо эндиликда Владивосток шаҳри бўйлаб ҳам тарқалмоқда. Айрим автодромларда ҳайдовчилар соатлаб навбат кутгашга мажбур бўлаётгани маълум қилинди.

 

Расмийлар тақчилликни мавсумий талабнинг ортиши, темир йўл орқали етказиб беришдаги кечикишлар ва йўллардаги таъмирлаш ишлари билан изоҳламоқда. Бироқ мутахассислар вазиятни нефть заводларининг ишламай қолиши билан боғлашмоқда. Шу билан бирга, бензиннинг улгуржи нархи рекорд даражада ошган — А-92 маркали ёқилғини бир тоннаси 71 970 рубл, А-95 эса 81 337 рублга етгани қайд этилган.

 

Россия ҳукумати июль охиридан бошлаб ёқилғи экспортига тақиқ жорий қилган бўлса-да, экспертлар бу чора ички бозорни тўлиқ барқарорлаштира олмаслигини айтмоқда. Мутахассислар огоҳлантиришича, вазият барқарорлашмаса, транспорт соҳасида жиддий узилишлар ва иқтисодий босимлар кучайиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика