1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда электрон визалар муддати узайтирилди, чегара қоидаларига ўзгартишлар киритилди

Янги қонун туризм ва бизнес мақсадида келувчилар сонини оширишга хизмат қилади.

Россияда электрон визалар муддати узайтирилди, чегара қоидаларига ўзгартишлар киритилди

Россия президенти Владимир Путин хорижлик фуқаролар учун электрон визаларнинг амал қилиш муддатини ва мамлакат ҳудудида қолиш имконини икки баравар оширишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида эълон қилинди.

 

Янги тартибга кўра, электрон визанинг амал қилиш муддати 60 кундан 120 кунга, Россияда бўлиш муддати эса 16 кундан 30 кунга узайтирилди. Ушбу ўзгаришлар туризм, бизнес, гуманитар ва меҳмонлик мақсадида Россияга келаётган чет эл фуқаролари учун қулайликлар яратиши кутилмоқда.

 

Ташаббус муаллифлари қайд этишича, янги қонун миграция назоратини сақлаб қолган ҳолда, Россиянинг миллий хавфсизлик талабларига зид келмайди ва хорижликлар оқимини оширишга хизмат қилади.

 

Шунингдек, қонун билан Россия фуқаролари учун ҳам айрим ўзгаришлар жорий қилинди. Энди чет элда вояга етмаган фарзандни аниқлашда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома яроқли ҳужжат ҳисобланмайди. Бундай ҳужжат Россияни тарк этишда ҳам фойдаланилмайди. Бироқ бу ўзгариш илгари, қонун кучга киришидан олдин Россияни ушбу ҳужжат билан тарк этган вояга етмаганларга татбиқ этилмайди — улар Россияга қайтишда шу ҳужжатдан фойдаланишлари мумкин.

 

Бундан ташқари, энди чегара идоралари махсус рухсат билан Россия Федерацияси ҳудудини расмий назорат пунктларидан ташқарида кесиб ўтишга рухсат бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, чегарачиларга кичик ҳажмдаги кемалар, муз устида ҳаракатланувчи транспорт воситалари ва уларнинг юкларини, шунингдек, фуқароларнинг шахсий буюмларини тўхтатиш ва текшириш ваколати берилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика