1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда мигрантлар учун банк ҳисоблари сонини чеклаш таклиф қилинди

Ушбу чора мигрантлар иштирокидаги ноқонуний пул ўтказмаларига қарши қаратилган.

Россияда мигрантлар учун банк ҳисоблари сонини чеклаш таклиф қилинди

 

Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин мигрантлар учун банк ҳисоблари сонини чеклаш бўйича ташаббусни қўллаб-қувватлади ва ушбу таклифларни ҳукумат ҳамда тегишли қўмиталар билан биргаликда ишлаб чиқишни буюрди. Бу ҳақда Риа новости нашри хабар берди.

 

Масала Давлат Думасининг ялпи мажлисида муҳокама қилинди. Унда Хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Андрей Луговой мигрантлар иштирокидаги ноқонуний пул ўтказмаларига қарши қаратилган бир қатор чораларни илгари сурди. Хусусан, ҳар бир мигрант учун банк ҳисоблари сонини чеклаш, яъни “битта мигрант — битта банк” тамойилини жорий этиш таклиф қилинди.

 

Шунингдек, мигрантлар учун банк ҳисобларини фақат халқаро паспорт асосида очиш, шахсий идентификация рақамларини (ИИН) банк ҳисобларига боғлаш ва ноқонуний «дроппер» схемаларига ёрдам берган банк ходимлари учун жиноий жавобгарлик белгилаш масалалари кўтарилди.

 

Вячеслав Володин тақдим этилган таклифлар етарлича тузилганини таъкидлаб, уларни фракциялараро ишчи гуруҳ доирасида қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш ва имкон қадар тезроқ қонун лойиҳалари сифатида расмийлаштириш зарурлигини билдирди.

 

Мазкур ташаббуслар мигрантлар иштирокидаги молиявий қонунбузарликларнинг олдини олиш ва банк тизимида шаффофликни кучайтиришга қаратилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика