1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда мигрантлар учун имтиҳонлар 2026 йилдан тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Янги тартиб рус тили, Россия тарихи ҳамда Россия қонунчилиги асослари бўйича билимларни текшириш имтиҳонларига тааллуқли бўлади.

Россияда мигрантлар учун имтиҳонлар 2026 йилдан тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

 

 


Россияда хорижий фуқаролар учун мажбурий имтиҳонлар 2026 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ электрон форматда ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат Таълим ва фан вазирлиги маълум қилди. Янги тартиб рус тили, Россия тарихи ҳамда Россия қонунчилиги асослари бўйича билимларни текшириш имтиҳонларига тааллуқли бўлади.

 

Мазкур имтиҳонлар патент, яшаш учун рухсатнома ёки бошқа ҳужжатларни олишни режалаштирган мигрантлар учун мажбурий ҳисобланади. Эндиликда тестлар қоғоз шаклида ёки видеоёзувсиз оғзаки суҳбат тарзида ўтказилмайди. Барча жараёнлар компьютер ва масофавий технологиялар орқали амалга оширилади.

 

Расмийларга кўра, ушбу ислоҳотдан асосий мақсад — билимларни баҳолашда инсон омилини камайтириш, жараён шаффофлигини ошириш ва коррупция хавфини бартараф этишдир. Назорат органлари имтиҳон жараёнини реал вақт режимида кузатиш имкониятига эга бўлади, топшириқларнинг махфийлиги эса янада кучайтирилади.

 

Шунингдек, саволлар базаси ҳар ой янгиланиб борилади, бу эса олдиндан тарқатилган жавоблар ёки ноқонуний “тайёр калитлар”дан фойдаланишни самарасиз қилади. Ислоҳот доирасида имтиҳон ўтказиш ҳуқуқи фақат давлат муассасаларига берилади ва уларнинг фаолияти Рособрнадзор томонидан қатъий назорат қилинади. Бу орқали воситачилар ва ноқонуний сертификат бериш схемаларига барҳам берилиши кўзда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика