1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда ноқонуний миграция канали ташкил этган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди

Жиноий гуруҳнинг бошқа уч аъзоси беш йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди.

Россияда ноқонуний миграция канали ташкил этган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди

 

Россиянинг Қрим ҳудудида ноқонуний миграция каналини ташкил этиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Бахчисарой туман суди қарорига кўра, мазкур жиноий схема ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва умумий тартибли колонияда жазони ўтайди. Бу ҳақда mk.ru нашри хабар берди.

 

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, жиноий гуруҳ таркибига Бахчисарой туманидан бўлган икки нафар тадбиркор ҳамда ўз уйида чет эл фуқароларини ноқонуний равишда жойлаштирган маҳаллий фуқаро ҳам кирган. Ушбу шахсларга беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, икки йиллик синов муддати билан жазони шартли ўташ белгиланди.

 

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ Қрим ҳудудида ноқонуний иш излаётган чет эл фуқароларини жалб қилиб, уларни Сакский ва Белогорский туманларидаги қурилиш майдонларида иш билан таъминлаган. Ушбу схема орқали мигрантларга иш рухсатномаларисиз ва қонуний ҳужжатларсиз ҳудудда қолиш имконияти яратилган.

 

Мазкур ҳолат Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ)нинг Қрим бўлими томонидан аниқланиб, қонуний тартибда судга оширилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика