1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига кўмаклашиш учун комиссия иш бошлади

Аввалроқ Мирзиёев Россияга ташрифи доирасида Путин билан меҳнат мигрантлари масалаларини муҳокама қилганди.

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига кўмаклашиш учун комиссия иш бошлади

 

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси делегациясининг Россияга ташрифи бошланди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди. 

 

Таъкидланишича, 9-20 октябрь кунлари Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Комиссия раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги комиссия аъзолари Новосибирск шаҳридаги мигрантлар ётоқхоналарида бўлиб, у ерда ўрганиш ишларини олиб борган.

 

Ўрганишлар жараёнида ётоқхонада истиқомат қиладиган 62 нафар Ўзбекистон фуқаролари билан очиқ мулоқот ташкил этилган. Масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, қолганлари ишлаб чиқиладиган йўл харитага қўшишга келишиб олинди.

 

Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика