1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияда ўзбекистонлик мигрантни ОМОНчилар калтаклаб ўлдиргани айтилмоқда

Яна бир жабрланувчи шифохонада оғир аҳволда эканлиги маълум қилинди.

Россияда ўзбекистонлик мигрантни ОМОНчилар калтаклаб ўлдиргани айтилмоқда

Манбаларга кўра, 2025 йил 12 декабр куни Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида ўзбекистонлик мигрантлар иштирокида оғир ҳолат қайд этилган.

 

Куч ишлатар тузилма вакиллари кафелардан бирига сабабсиз бостириб кириб, у ерда бўлган ўзбекистонлик фуқароларни аёвсиз калтаклаган.

 

Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро бош қисмидан оғир тан жароҳати олиб, комага тушган ҳамда уларнинг қўл-оёқлари синган.

 

Комага тушганлардан бири бир неча кундан сўнг вафот этган. Яна бир ўзбекистонлик фуқаро ҳозирда шифохонада оғир аҳволда даволанмоқда.

 

Маълум қилинишича, марҳум Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Жумавой қишлоғидан бўлган. Ҳозирча марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида маълумот йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика