1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси 9 йилга қамалди

Ҳайдовчи тезликни ошириб, пиёдалар йўлагида 18 ва 17 ёшли ўсмирларни уриб юборган.

Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси 9 йилга қамалди

Россиянинг Владимир шаҳрида бўлиб ўтган суд жараёнида Ўзбекистон фуқароси — такси ҳайдовчисига ҳукм ўқилди. Ленинский туман суди уни икки ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси учун айбдор деб топиб, умумий тартибдаги колонияда 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Шунингдек, ҳайдовчи 2,5 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

 

Тергов органларининг маълум қилишича, воқеа 2025 йил 27 апрелга ўтар кечаси содир бўлган. Hyundai Solaris автомобилини бошқараётган ҳайдовчи тезликни меъёрдан ошириб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагида 18 ёшли йигит ва 17 ёшли қизини уриб юборган. Қиз ҳодиса жойида ҳалок бўлган, йигит эса бир неча кундан кейин шифохонада вафот этган.

 

Суд материалларига кўра, ҳайдовчи Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 264-моддаси 6-қисми "б" банди (эҳтиётсизлик оқибатида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ) бўйича жавобгарликка тортилди. Айбланувчи жиноятни тан олган. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган бўлиб, юқори инстанция судида кўриб чиқилиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика