1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияда қаровсиз қолган олти нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Болалар омбудсмани Россия Федерацияси Болалар омбудсманига мурожаат қилиб, болаларни ватанга қайтариш жараёнида амалий ёрдам сўраган.

Россияда қаровсиз қолган олти нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

 

 

Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 6 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Болалар омбудсмани Россия Федерацияси Болалар омбудсманига мурожаат қилиб, болаларни ватанга қайтариш жараёнида амалий ёрдам сўраган. Болалар Ўзбекистонга олиб келингунига қадар Россиядаги болалар муассасаларида вақтинча жойлаштирилган.

 

Россия томони зарур шарт-шароитларни таъминлаган. 2026 йил 1 февраль куни Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳамроҳлигида 2 нафар бола Санкт-Петербургдан, 1 нафардан Москва шаҳри, Москва вилояти, Қозон шаҳри ва Кабардин-Балкар Республикасидан Ўзбекистонга қайтарилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика