1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга олиб келинди

2024 йилда 15 нафар бола юртга қайтарилган.

Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга олиб келинди

Тошкент халқаро аэропортига Москвадан учиб келган самолётда Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола юртимизга қайтарилди. Уларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлик қилган.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, уларнинг 4 нафари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан олдиндан тайёрланган ўз оилаларига, 7 нафари эса васийлик ва ҳомийлик тайинланган ҳолда яқин қариндошларига топширилади.

 

Март ойи ўрталарида агентлик 30 нафар боланинг Росмиядан қайтарилиши ҳақида маълум қилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрда 15 нафар қаровсиз бола юртга қайтарилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика