1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Россияда шифокорлар ўзбекистонлик аёлнинг чақалоғини ўлдиришда айбланди

Туғилиш тарихида улар буни ҳомиланинг ўлими деб қайд этган.

Россияда шифокорлар ўзбекистонлик аёлнинг чақалоғини ўлдиришда айбланди

 

Россиянинг Калининград шаҳрида шифокорлар ўзбекистонлик аёлнинг чақалоғини ўлдиришда айбдор деб топилди.

 

Калининградлик шифокорлар Елена Белая ва Элина Сушкевич 24 августга ўтар кечаси туғилган чақалоқни ўлдиришда айбдор деб топилган. «Шифокорлар иши» бўйича суд жараёнлари бир неча йилдан буён давом этаётгани айтилмоқда.

 

Суриштирувлар 2018 йилнинг ноябрида 27 ёшли ўзбекистонлик аёл туғруқхонада муддатидан олдин ўғил фарзандни дунёга келтирганини, бош шифокор статистик маълумотларнинг ёмонлашиши ва унинг кейинги бош шифокор этиб тайинланишига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш учун чақалоқдан «қутулиш»га уринганини кўрсатди.

 

У тиббиёт ходимларига «боланинг омон қолмаслиги учун барча чораларни кўришни» топширган. Бош шифокор Сушкевични чақалоққа магний сулфатнинг ўлдирадиган дозасини укол қилишга кўндирган. Туғилиш тарихида улар буни интранатал ўлим, яъни ҳомиланинг ўлими деб қайд этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика