1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияда таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабага нисбатан жазо бекор қилинди

Миграция масаласидаги тушунмовчиликлар расмий мулоқотлар орқали бартараф этилди.

Россияда таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабага нисбатан жазо бекор қилинди

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жорий йил октябрь ойида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида икки давлат омбудсманлари ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва бошқа ҳамюртларимизнинг мурожаатлари ўрганилди.

 

Сайёр қабул жараёнида Россияда жойлашган “Иқтисод олий мактаби” миллий тадқиқот университетида (NIU VShE) таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабанинг мурожаати ҳам қабул қилинди. Маълум бўлишича, университет маъмурияти томонидан талабалар миграция ҳисобида туриш муддатини узайтириш бўйича ваколатли органларга маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаган.

 

Мазкур ҳолат омбудсманлар томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, Россиянинг масъул идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида талабаларга нисбатан қўлланилган маъмурий жазолар бекор қилинди. Бу эса икки мамлакат ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик амалда самарали эканини яна бир бор тасдиқлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика