Россияда баъзи техник ва тиббиёт соҳалари вакиллари IT мутахассисларидан кўпроқ даромад олаётгани маълум бўлди. Мустақил HR-мутахассисларнинг аниқлашича, токарлик касби эгалари ойига 300 минг рубль ва ундан кўпроқ маош олишмоқда.
Хусусий клиникаларда фаолият юритаётган жарроҳларнинг ойлик даромади 300 мингдан 500 минг рублгача етади. Стоматолог-имплантологлар эса ойига 500 мингдан 1 миллион рублгача, баъзида ундан ҳам кўпроқ даромад олишмоқда.
Шунингдек, премиум сегментдаги косметолог шифокорларининг ойлик маошлари 300–400 минг рубль атрофида бўлаётгани қайд этилган.
Бу маълумотлар Россияда айрим ихтисослашган касблар, айниқса техник ва тиббий соҳаларда юқори даражадаги мутахассислар учун талаб ва даромад барқарор ошиб бораётганини кўрсатмоқда.


