4 октябр куни Россия Федерациясининг бир қатор ҳудудларида фуқаролик мудофааси ва ядровий-кимёвий ифлосланиш оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақида Baza Telegram канали хабар берди.
Машғулотлар, хусусан, Анапа, Уляновск, Когалим, Бузулук, Снежинск ва бошқа шаҳарларда ўтказилган.
Асосий эътибор кимёвий ифлосланиш оқибатларини бартараф этишга қаратилди. Машғулотларга кириш сифатида душман томонидан инфратузилма объектларига ҳаводан ядровий зарба бериш ҳолати ишлатилган. Икки кун олдин Россияда оммавий огоҳлантириш тизимларининг аудити ўтказилганди.
Эслатиб ўтамиз25 сентябр куни Владимир Путин Россия ядровий доктринасига ўзгартириш киритилишини маълум қилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Путиннинг баёнотларини масъулиятсизлик деб баҳолади.


