1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Россиядаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишини кўчиришга рухсат берилди

14:59 / 01.11.2022

853

Россиядаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишини кўчиришга рухсат берилди

Россиядаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишини кўчиришга рухсат берилди

Бу бўйича аризалар 20 ноябргача қабул қилинади.

 

Россиянинг 6 та ҳудудидаги талабалар ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

 

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Россия Федерациясининг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

 

Унга кўра, талабаларнинг ўқиши уларнинг аризаларига мувофиқ доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган ОТМнинг мос ва турдош (мос ва турдош бўлмаган тақдирда мазмунан яқин бўлган) таълим йўналишига кўчирилади.

 

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2022-йил 1-ноябрдан 20-ноябрга қадар (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти (“Россия Федерациясидан ўқишни кўчириш” бўлими) орқали қабул қилинади.

 

Талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор республика ОТМнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади.

 

Фуқароларнинг Россиядаги муайян ОТМда ҳақиқатда ўқиётганлиги аниқланмаса, уларнинг ўқиши кўчирилмайди. Ўқиши кўчирилган талабаларнинг ўқишини мос курсдан давом эттиришига истисно тариқасида рухсат берилади. Бунда аниқланган фанлар фарқи 2022-2023-ўқув йили давомида бепул топширилади.

 

Шунингдек, қўшма таълим дастурлари асосида юқорида қайд этилган ҳудудларда жойлашган ҳамкор ОТМда таҳсил олаётган ҳамда 2022/2023-ўқув йилида юборилиши режалаштирилган талабалар ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ муайян олийгоҳ доирасида мос (мос бўлмаган тақдирда турдош) бакалавриат таълим йўналишига (магистратура мутахассислигига) кўчиришга ҳам рухсат берилди.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика