Қорақалпоғистон—темир йўл халқаро ўтказиш пунктида “Волгоград – Тошкент” йўналишидаги поэзд текширувдан ўтказилди. Тадбир давомида икки вагон кузатувчиси томонидан турли жойларга яширилган йирик ҳажмдаги тиббий буюмлар ва дори воситалари борлиги фош этилди.
Дастлаб 7-вагон кузатувчисининг ҳаво айлантириш қисмига яширган қиймати қарийб 913 миллион сўм бўлган 30 турдаги 2742 дона стоматологик буюм ва ускуналар топилди. Шунингдек, 12-вагонда Тошкентлик кузатувчи томонидан божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 1,5 миллиард сўмга яқин бўлган 12 турдаги 894 дона дори воситалари ва тиббий анжомлар аниқланди.
ДХХ маълумотига кўра, ушбу буюмлар моддий манфаат эвазига Тошкент шаҳрига етказилиши режалаштирилган бўлган. Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


