Санкт-Петербургдан Самарқандга учган Boeing 737 самолёти Москванинг Внуково аэропортига фавқулодда қўнди.
Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, бунга самолёт стабилизаторидаги носозлик сабаб бўлган. Самолёт бортида 173 нафар йўловчи борлиги маълум қилинди.
Қайд этилишича, Utair компаниясига тегишли самолётнинг фавқулодда қўндирилиши чоғида ҳеч ким жабрланмаган.


