1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияга Ўзбекистондан юборилган хурмо қайтарилгани айтилмоқда

Маълум бўлишича, олинган намуналарда Ғарб гул трипси аниқланган.

Россияга Ўзбекистондан юборилган хурмо қайтарилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасига Ўзбекистондан етказилган хурмо зарарланганлиги аниқланиб, қайтарилгани тўғрисида хабар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 18 сентябрь куни Росселхознадзорнинг Жанубий ҳудудлараро бошқармаси томонидан импорт бўлган хурмо маҳсулоти текширувдан ўтказилган ва олинган намуналарда Ғарб гул трипси аниқланган.

 

Ғарб гул трипси 80 га яқин давлатда учрайди. Асосан данакли ва цитрус мевалар, баъзи турдаги гуллар, полиз экинлари ва бир неча турдаги сабзавотларни зарарлаб, уларнинг ҳосилдорлигига таъсир қилади.

 

“Ўрганишлар натижасида хурмо Андижон вилоятида етиштирилгани аниқланган. Бироқ маҳсулот ортга қайтарилмаган. Экспортёрнинг маълум қилишича, Ғарб гул трипсини зарарсизлантириш бўйича тадбирлар амалга оширилганидан сўнг маҳсулот Россия расталарига савдога чиқарилган”, дейилади агентлик хабарида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика