1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияга қарши янги санкциялар жорий қилинди

У 100 дан ортиқ шахс ва компанияларга таъсир қилади.

Россияга қарши янги санкциялар жорий қилинди

Австралия ва Янги Зеландия Россиянинг Украинага кенг миқёсли босқинининг учинчи йиллиги муносабати билан Россия фуқаролари ва юридик шахсларига қарши янги санкциялар эълон қилди.

 

Австралия 70 нафар россиялик шахсга нисбатан санкциялар ва Россиянинг 79 та компаниясига нисбатан молиявий санкциялар жорий этганини маълум қилди.

 

Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонгнинг сўзларига кўра, бу санкциялар, хусусан, Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларидаги ҳокимият ходимларига, ҳарбий-саноат, транспорт ва молия соҳасидаги компанияларга, шунингдек, Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликда иштирок этган шахс ва фирмаларга нисбатан қўлланилган.

 

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс 52 нафар россиялик шахс ва компанияга нисбатан санкциялар жорий қилинганини эълон қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика