1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияга визасиз кирувчилар ruID иловасидан ихтиёрий фойдаланиши мумкин

30 июндан Россияда хорижликлар учун рақамли кириш аризаси жорий қилинади.

Россияга визасиз кирувчилар ruID иловасидан ихтиёрий фойдаланиши мумкин

 

2025 йил 30 июндан бошлаб Россияга визасиз тартибда келаётган хорижий фуқаролар учун ихтиёрий равишда ruID мобил иловаси орқали рақамли рўйхатдан ўтиш имконияти жорий қилинади. Бу тартиб хизматлардан фойдаланишни соддалаштириш мақсадида эксперимент тарзида таклиф этилмоқда.

 

Аввалроқ бу ариза мажбурий бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси бу масалага аниқлик киритиб, ruID орқали рақамли ариза топширилмаган тақдирда ҳам бу ҳолат чегара назоратига таъсир кўрсатмаслиги ва мамлакатга киришни рад этиш учун асос бўлмаслигини билдирган.

 

“Россия ҳукумати ruID иловаси орқали мамлакатга кириш бўйича аризани ихтиёрий асосда тўлдириш йўлини маъқуллади,” — дейилади расмий ахборотда.

 

Рақамли аризани тўлдириш қуйидаги қулайликларни беради:

 

Россия Ички ишлар вазирлиги хорижий фуқаронинг киришига тақиқ мавжуд ёки йўқлигини олдиндан текшириши мумкин;

 

Киришда хорижликка СИМ-карта олиш учун зарур бўлган SNILS рақами автоматик тарзда расмийлаштирилади;

 

Шахсий маълумотлар асосида рақамли профиль шакллантирилади ва Россия хизматлар тизими билан ўзаро интеграция қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика