1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияликлар учун Шенген визаси олиш жараёни янада мураккаблашмоқда

Европа Иттифоқи Россия фуқароларига виза тартибини чеклашда давом этмоқда.

Россияликлар учун Шенген визаси олиш жараёни янада мураккаблашмоқда

Германиянинг Москвадаги элчихонаси мамлакат ҳукумати россиялик фуқароларга миллий ҳамда Шенген визаларини бериш жараёнида қўшимча талаблар ва чекловларни жорий этганини маълум қилди. Ушбу қарор Украинанинг шарқида давом этаётган ҳарбий можаро сабабли Европа Иттифоқи хавфсизлик муҳитида юзага келган таҳдидлар билан изоҳланмоқда.

 

Шунингдек, Испаниянинг Москвадаги Бош консуллиги 13 сентябрдан бошлаб виза аризаларини қабул қилишни номаълум муддатга тўхтатди.

 

Politico нашрининг ёзишича, Европа Комиссияси жорий йил декабрь ойида Россия ва айрим бошқа давлат фуқароларига визалар бериш тартибига оид умумий кўрсатмаларни эълон қилиши кутилмоқда. Ушбу ҳужжатда Европа ҳудудига кириш учун янада қатъий талаблар белгиланиши тахмин қилинмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика