1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Россиянинг 4 та газетаси Meta' томонидан "блок"ланди

2020 йил майда ижтимоий тармоқларда учун Марказий Осиёга қаратилган зарарли таъсир чоралари учун Facebook Россиянинг бир қанча гуруҳлар ва аккаунтларни ўчириб ташлаганди.

Россиянинг 4 та газетаси Meta' томонидан "блок"ланди

 

Роскомнадзор сўнгги 24 соат ичида Facebook Россиянинг 4та ОAВ: Звезда, РИA Новости, Лента.ру ва Газета.ру сайтларининг материалларини цензура қилганини маълум қилди.

 

"Роскомнадзор Мета Платформалар маъмуриятига Россия оммавий ахборот воситаларини чеклашнинг ҳар бир ҳолати учун блокировкани олиб ташлашни ва қўлланилган санксиялар сабабини тушунтиришни талаб қилган расмий хат юборди.

Аммо Роскомнадзорнинг талабларига жавоб берилмаяпти. Цензурага учраган рус оммавий ахборот воситаларини дарҳол блокдан чиқаринг”, — дейилади агентлик хабарида.

 

Маълумот учун: Чоршанба (12 февраль) куни Facebook компанияси ижтимоий тармоқдаги манипуляция ва дезинформацияга барҳам бериш чоралари доирасида Россия ҳарбий разведкасига алоқадор ўнлаб аккаунтларни ўчирганини маълум қилди.

78 та Facebook ва тўртта Instagram аккаунтидан иборат Россиядаги тармоқ асосан Украина ва қўшни давлатларга қаратилган бўлиб, Суриядаги можаро, Қримдаги этник зиддиятлар ва 2014 йилда Украинада Малайзия авиакомпаниясига қарашли самолёт ҳалокати ҳақидаги хабарларни чоп этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика