Владимир вилояти кенгаши депутати Павел Антов 65 ёшида вафот этди. Депутат Ҳиндистонда таътил вақтини ўтказаётганида вафот этган, деб ёзади ТАСС.
25 декабрь куни у тўрт кишидан иборат сайёҳлик гуруҳи билан дам олаётган Одиша штатидаги меҳмонхона ойнасидан тушиб кетгани қайд этилган.
Ҳинд полицияси бу ўз жонига қасд қилиш бўлиши мумкинлигини, Антом ўлимидан икки кун олдин унинг ҳамроҳларидан бири Владимир Биденов ҳам худди шу меҳмонхонада ўлик ҳолда топилганини маълум қилди.
Штат полицияси ва Россиянинг Калкуттадаги бош консуллиги Ҳиндистонда икки россияликнинг ўлимида шубҳали ҳеч нарса кўрмаяпти.
Маълумот ўрнида, Павел Антов — гўшт ва колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компания асосчиси эди. У 2018 йилда «Ягона Россия» партиясидан Владимир вилояти Қонунчилик кенгашига депутат этиб сайланган ва у ерда аграр сиёсат, атроф-муҳит ва экология қўмитасини бошқарган.
Депутат этиб сайланган йили Антов 9,97 миллиард рубллик даромади билан Forbes журнали томонидан тузилган Россиянинг энг бой давлат хизматчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллаганди. Кейинги йили бу рейтингда у 26-ўринга тушган.


