1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россиянинг Украина урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди

Бу рақам Иккинчи жаҳон уруши даврида ўлдирилган ёки яраланган америкалик аскарлар сонидан ҳам кўп экани таъкидланмоқда.

Россиянинг Украина урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди

The Economist нашри Россиянинг Украина урушидаги инсоний йўқотишларига оид янги статистик маълумотларни эълон қилди. Нашр ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг ўлган ва ярадор бўлган аскарлари сони 1 миллиондан 1,35 миллионгача етган. Бу рақам Иккинчи жаҳон уруши даврида ўлдирилган ёки яраланган америкалик аскарлар сонидан ҳам кўп экани таъкидланмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Украина фронтида Россия ҳарбийларининг ҳалок бўлганлари 680 мингдан ортиши мумкин. Бу эса уруш бошланганидан бери Россия эркак аҳолиси сонининг қарийб 1 фоизи жангларда йўқотилганини англатади. 2020–2021 йиллардаги расмий статистикада мамлакатда 68 миллиондан зиёд эркак яшагани қайд этилган.

 

Аналитиклар уруш давом этаётганини инобатга олиб, Россия армиясининг инсоний йўқотишлари янада ошиши мумкинлигини айтмоқда. Нашр фикрича, бу демографик босим ва ижтимоий оқибатлар мамлакатнинг келажакдаги ҳарбий ва иқтисодий барқарорлигига сезиларли таъсир кўрсатади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика