Саида Мирзиёева Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этиш ўзи учун улкан шараф бўлганини таъкидлади.
Президент Администрацияси раҳбари мукофот ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмитадаги ҳамкасбларига самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, ушбу тажрибани бебаҳо ва илҳомбахш деб баҳолади.
Қайд этилишича, инсоний биродарлик сўзларда эмас, балки кундалик амалларда — ҳар бир инсоннинг қадр-қимматига ҳурмат, эътибор ва ғамхўрлик орқали намоён бўлади.


