1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Авазада туркман хайрия жамғармаси раҳбари билан учрашди

Учрашувда болаларни ҳимоя қилиш, гуманитар ҳамкорлик ва қўшма ташаббусларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Авазада туркман хайрия жамғармаси раҳбари билан учрашди

Авазага ташрифи давомида Саида Мирзиёева Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжаҳон Атабаева билан учрашув ўтказди. У Туркменистон бетарафлигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрик йўллаб, икки давлат ўртасидаги яқин дўстлик ва ўзаро ҳурматни алоҳида қайд этди.

 

Суҳбат чоғида гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва болаликни ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг яқинда ўтган учрашуви самаралари, хусусан, «Шовот–Тошҳовуз» савдо зонасининг очилгани икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим ютуғи сифатида тилга олинди.

 

Саида Мирзиёева ва Огулжаҳон Атабаева биргаликда жамғарма кўргазмаси ҳамда тиббиёт кластери лойиҳалари билан танишди. Томонлар ҳамкорликни давом эттиришга, янги қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика