У аввало Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги ёш, истиқболли дизайнерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган нуфузли ташаббус — Fashion Trust Arabia (FTA) жамғармаси фаолияти билан танишди.
Мирзиёева таъкидлашича, айниқса, M7 маданият марказидаги “Threads of Impact” кўргазмаси эътиборни тортган. Шу кўргазма доирасида Ўзбекистон ҳам “Woven Legacies: Uzbekistan’s Living Heritage” номли экспозиция билан иштирок этмоқда.
Экспозицияда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан тайёрланган 12 та нойоб либос – 4 та чопон ва 8 та кўйлак намойиш этилмоқда. Кўргазма 2026-йил 3-январгача давом этади.
Шунингдек, Мирзиёева машҳур меъморлар Рем Колхаас ва Самир Бантал раҳбарлигидаги “Countryside: A Place to Live, Not to Leave” кўргазмасига ҳам ташриф буюрди. Ушбу кўргазмада Ўзбекистоннинг илмий мероси – “Қуёш” институти алоҳида бўлим сифатида тақдим этилган. Кўргазма 2026-йил 30-июнгача Қатар Тайёрлов мактаби ва Қатар Миллий музейида давом этади.
Мирзиёева Доха ташрифи давомида, шунингдек, кино фестивалида ҳам иштирок этгани маълум қилинди.


