Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср Бош имоми, "Ал-Азҳар" мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди. У шайх ҳазратларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломларини ва эзгу тилакларини етказганини маълум қилди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида маънавият ҳамда фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилган.
Шунингдек, қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Саида Мирзиёева учрашув натижаларини ижобий деб баҳолади.


