Бугун, 5 апрель куни Президент Администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашиб, таълим таълим соҳасидаги масалаларни муҳокама қилди.
Учрашувда Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеа ҳамда талаба қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинган.
“Таълим тизими ҳар қандай зўравонликка қарши курашни бошлашимиз керак бўлган асосий платформалардан биридир”, — дейди у.


