1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Саида Мирзиёева: “Заковат мусобақаси икки халқни яқинлаштирди”

Қирғизистондаги Заковат мусобақаси Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Саида Мирзиёева: “Заковат мусобақаси икки халқни яқинлаштирди”

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган Zakovat Asian Cup II интеллектуал мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди.

 

Мазкур тадбир якунлари бўйича Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзбекистонлик иштирокчиларни қутлаб, ушбу ўйин икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилганини таъкидлади.

 

“Заковат майдони нафақат билим беллашуви, балки халқларимизни яқинлаштирувчи кўприкка айланди. Мусобақа давомида ўзаро ҳурмат, самимийлик ва дўстлик муҳитини яратган қирғизистонлик дўстларимизга миннатдорчилик билдираман”, — дея қайд этди Саида Мирзиёева.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика