АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова ўтган йилда келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ечимлари ҳақида маълумот берди.
2022 йилда Омбудсманга келиб тушган 17761та мурожаатнинг 95 таси аноним деб топилган.
Бироқ уларда кўтарилган масалалар ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилган.
2022 йилда Омбудсман томонидан давлат органлари ва идораларига фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 20 таси хулоса, 36 таси тақдимнома ҳамда 78 таси даъво аризаси киритилган.
Фуқароларнинг қарздорлиги, соғлиғига етказилган зарарлар, моддий ва маънавий зарарлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар оқибатида юзага келган ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ мурожаатлар ўрганилиши натижасида жами 1 млрд 358 млн сўмдан ортиқ маблағлар фуқаролар фойдасига ундирилган.
Бундан ташқари 45,4 млн сўмдан ортиқ алимент тўловлари ундирилиши таъминланган.


