1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Самарқанд декларациясида нималар маъқулланди?

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувлар якунлари бўйича саммитнинг асосий ҳужжати — Самарқанд декларациясини маъқуллади.

Самарқанд декларациясида нималар маъқулланди?

 

Тўпланган асосий фикрлар:

 

▪️Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари терроризмга қарши кураш баҳонасида давлатлар ишларига аралашишга йўл қўйилмаслигини эълон қилди;

 

▪️Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари бутун дунёда содир бўлаётган террорчилик ҳаракатларини қоралаб, терроризмни жиловлантириш, унинг тарқалиши учун шароитларни фаол равишда бартараф этиш бўйича ишларни давом эттириш ниятини билдирдилар;

 

▪️Афғонистондаги вазиятни тез ҳал этиш Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида хавфсизликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим омилларидан биридир;

 

▪️Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлган давлатлар дунёда ядро қуролини кенг тарқатмаслик ва ядровий қуролсизланишни давом эттириш тарафдори;

 

▪️ШҲТни кенгайтириш ва халқаро бирлашмалар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади;

 

▪️Дунё ҳозирда можаролар ва инқирозларнинг кескинлашуви, бутун халқаро вазиятнинг хавфли таназзулга учраши билан кечаётган глобал ўзгаришларни бошдан кечирмоқда;

 

▪️ШҲТга аъзо давлатлар коронавирус тарқалишига қарши курашда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар;

 

▪️ШҲТ давлатлари ЖСТ тамойиллари ва қоидаларига асосланган очиқ кўп томонлама савдо тизимини мустаҳкамлайди, жаҳон иқтисодиётига таҳдид солувчи протекционистик ҳаракатлар ва савдо чекловларига қарши чиқади;

 

▪️ШҲТга аъзо давлатлар жорий халқаро кун тартибига яқиндан баҳо бериш, янада адолатли дунё тартиби ва “инсоният тақдири муштарак ҳамжамият” ҳақидаги умумий қарашни шакллантириш тарафдори;

 

▪️ШҲТга аъзо давлатлар Россия Федерациясининг санитария-эпидемиологик характердаги фавқулодда вазиятларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича мунтазам машғулотлар ўтказиш ташаббусини қайд этдилар;

 

▪️Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинганлардан ташқари иқтисодий санкцияларнинг бир томонлама қўлланилиши халқаро ҳуқуқ тамойилларига мос келмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика