1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанд тумани тугатилади

Чегаралар ўзгартирилиши ҳисобига Самарқанд шаҳри ҳудуди 28,9 минг гектаргача кенгаяди.

Самарқанд тумани тугатилади

 

Самарқанд тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилиб, унинг ҳудудлари, шунингдек, Оқдарё, Пастдарғом ва Тойлоқ туманларининг айрим қисмларини Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси йиғилишида муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, мазкур ташаббусдан кўзланган асосий мақсад Самарқанд шаҳрини “миллионли шаҳар”га айлантириш, замонавий архитектура ечимларига эга турар жой ва нотурар биноларни барпо этиш, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш орқали муносиб яшаш шароитларини яратишдан иборат.

 

Чегаралар ўзгартирилиши натижасида Самарқанд шаҳри ҳудуди 11,8 минг гектардан 28,9 минг гектаргача кенгаяди. Бу эса янги инвестиция ва қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратади.

 

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Диёр Ҳусановнинг таъкидлашича, кенгайтирилган ҳудудларда янги туристик лойиҳалар, ўйин майдонлари, аквапарклар, ҳаво шарлари мажмуалари, истироҳат боғлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, шунингдек, яшил ҳудудлар, хизмат кўрсатиш объектлари ва логистика марказлари барпо этилиши режалаштирилган.

 

Йиғилиш якунида мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Маълумот учун, умумий ер майдони 28 415 гектар бўлган Самарқанд шаҳри таркибида қуйидаги янги туманларни ташкил этиш режалаштирилмоқда:

  • Қорасув тумани — 8 250 гектар,
  • Сўғдиёна тумани — 3 741 гектар,
  • Сиёб тумани — 4 846 гектар,
  • Боғишамол тумани — 3 246 гектар,
  • Мароқанд тумани — 8 333 гектар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика