1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанд вилояти ҳокимлигида тўрт нафар янги ўринбосар тайинланди

Тайинловлар молия, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва инвестициялар соҳаларини қамраб олади.

Самарқанд вилояти ҳокимлигида тўрт нафар янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида бир қатор кадрлар алмашинуви амалга оширилди. Вилоят ҳокимининг тўрт нафар янги ўринбосари тегишли лавозимларга тайинланди.

 

Шербек Бўронов — вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи;

 

Наврўз Раҳмонов — вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;

 

Ботир Жабборов — вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи;

 

Хуршидбек Самиев — вилоят ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларига тайинланди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан сал аввал Самарқанд вилоятида 3 та туман ҳокими ҳам лавозимидан озод этилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика