1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанд вилоятида ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ 100 дан ортиқ қонунбузарлик аниқланди

10 кунлик экологик рейдлар давомида 101 та ҳуқуқбузарлик қайд этилиб, 161,9 миллион сўмлик жарималар қўлланди.

Самарқанд вилоятида ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ 100 дан ортиқ қонунбузарлик аниқланди

Мамлакатда атмосфера ҳавосининг сифатини ошириш бўйича экологик назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. 1–10 декабрь кунлари Самарқанд вилоятида Экология вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан кенг кўламли рейдлар ўтказилди. Тадбирлар давомида турли корхоналар ва фаолият юритувчи объектларнинг экологик талаб ва меъёрларга риоя этиш ҳолати ўрганилди.


Рейдлар якунида ҳудудда атмосфера ҳавосини ифлослантираётган 101 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Мазкур ҳуқуқбузарликлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича жами 161 916 000 сўм миқдорида жарималар белгиланди. Мутасаддиларнинг айтишича, текширувлар асосан тутун чиқариш меъёрларини бузиш, чиқинди ёқиш ва ҳавога зарарли моддалар чиқаришни назорат қилмаслик ҳолатларига қаратилган.


Экология вазирлиги рейдларнинг асосий мақсади атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг олдини олиш, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш ва аҳолига соғлом яшаш шароитларини яратиш эканини маълум қилди. Самарқанд вилоятида экологик назорат тадбирлари давом этмоқда ва келгусида ҳам бундай текширувлар мунтазам тарзда амалга оширилиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика