1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда 2 киши ток уриб вафот этди

Улар иш жараёнида бахтсиз ҳодисага учраган.

Самарқандда 2 киши ток уриб вафот этди

Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида икки киши ток уриши оқибатида вафот этгани акс этган видео тарқалди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 8 июнь куни содир бўлган. Тойлоқ тумани “Боғизағон” маҳалласидаги савдо дўконига кузатув видеокамераси ўрнатиш билан шуғулланувчи фирма ишчилари бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган. Икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни “Анзур” фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.

 

Ҳозир тегишли ташкилотлар томонидан ҳолат бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика