1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда абитуриент имтиҳондан четлаштирилди

У тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб, ўзи билан бирга олиб чиқиб кетган.

Самарқандда абитуриент имтиҳондан четлаштирилди

 

Ижтимоий тармоқларда 1 август куни ўтказилган тест синовларидаги абитуриентларга берилган саволлар варағининг сурати тарқалганди. Ҳолат юзасидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумот берди.

 

Аниқланишича, тармоқларда тарқалган суратда кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7101863 рақамли тест топшириқлари китоби 1 август куни Самарқанд вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлган.

 

Қайд этилишича, мазкур абитуриент тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланиб, қонунга мувофиқ тест синовидан четлаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика