Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятида вояга етмаган бола Дамас автомашинасида занжирбанд қилиниб, қийноққа солингани айтилган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот котиби расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 16 март куни Самарқанд вилоят ИИБ «102» операторига Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида бир бола Дамас русумли автомашинада оёғи занжир орқали кишанланганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ҳудудга ИИБ ходимлари бориб, ҳолатни расмийлаштиришган. Ҳозирда болага нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этган шахсга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болани “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”га жойлаштириб, психолог ёрдамида зарурий кўмаклар бериш чоралари кўрилмоқда.


