1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Самарқандда Damas ва Соbalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Айни вақтда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқандда Damas ва Соbalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди

 

ИИБ матбуот хизмати Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро вафот этганини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 2024 йил 29 июль куни соат 12:30 ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани, "Хўжагузар" МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Ургут-Ғўс-Авазмерган" автомобиль йўлининг 5-километрида 2003 йилда туғилган Соbalt русумли автомобиль ҳайдовчиси "Ургут-Ғўс" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas русумли автомобиль билан тўқнашган.

 

Ҳодиса оқибатида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар Damas йўловчилари ва Cobalt автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

 

Ҳозирда Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика