1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда электр тармоқлари корхонаси раҳбари пора билан ушланди

Мансабдор 5 млн сўм олаётганида қўлга тушди.

Самарқандда электр тармоқлари корхонаси раҳбари пора билан ушланди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, Каттақўрғон туман ЭТК раҳбари Қ.Х. электр энергиясидан 779 млн сўм қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган «А.Б.» фермер хўжалигини электр тармоғига 5 кун муддатга қайта улаб бериши эвазига ушбу фермер хўжалиги раҳбаридан 5 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика