1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда ИИБ ходимининг “қамайман” деган гапидан қўрққан ўсмир ўзини ёқиб юборди

17 ёшли ўсмир кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 2 ойдан сўнг вафот этди.

Самарқандда ИИБ ходимининг “қамайман” деган гапидан қўрққан ўсмир ўзини ёқиб юборди

 

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида профилактика инспектори вояга етмаган йигитга нисбатан босим ўтказганликда айбдор деб топилди. Ҳодиса ортидан йигитнинг аҳволи оғирлашгани, тиббий муолажалар кўрилганига қарамай, у бир неча ой ўтиб вафот этгани маълум қилинди. Яқинларининг айтишича, инспектор томонидан «қамаласан» деган таҳдидлар унга кучли руҳий босим қилган.


Суд ҳужжатларига кўра, инспектор И. Х. вояга етмаганни излаб топиш жараёнида оила аъзоларидан пул ундиргани, шунингдек, унга нисбатан расмий тартиб-қоидаларга зид тарзда муомала қилгани аниқланган. Марҳумнинг онаси ва қариндошлари инспектор томонидан берилган таҳдидларни видеотасвир билан тасдиқлаганини маълум қилган.


ЖИБ Пайариқ туман суди И. Х. ни Жиноят кодексининг фирибгарлик ва мансабга совуққонлик билан муносабатда бўлиш моддаларида айбли деб топди. Суд унга 2 йил ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. У суд залидан қамоққа олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика