Самарқандда Лабо уриб кетган велосипедчи бола вафот этди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, 23 июль куни соат тахминан 14:00 ларда ҳайдовчи Лабо русумли автомобилини бошқариб келаётиб, йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиб келаётган вояга етмаган велосипедчини уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган. Оқибатда, вояга етмаган велосипедчи тан жароҳатлари билан шаҳар шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан олиб борилган муолажаларга қарамай, бола шифохонада вафот этган. > "Болани келаётгани кўрмай қолдим. Шифокорлардан хушёр бўлишларини сўраб қоламан. Велосипед ҳайдовчиларидан ҳам хушёрликни > сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман", — деди Лабо ҳайдовчиси. Маълумотларга кўра, ЙТҲнинг асосий сабаби вояга етмаган бола қаровсиз кўчага чиққанлиги ва ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги. Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.