11 апрель куни Самарқанд шаҳрида 28 ёшли ҳайдовчи Рудакий кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган ўнга яқин одамларни уриб кетди. Видеода автомашина пиёдалар йўлидаги бир нечта кишини босиб кетгани, йўлда ёш болалар ҳам бўлгани кўринади.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи ЙТҲда 8 кишини уриб юборган, яна битта машинага зарар етказган. Вафот этган аёлнинг 3 нафар фарзанди онасиз қолган, бошқа фуқаролар оғир тан жароҳатлари олган.
Ҳайдовчига нисбатан ЖК 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


