1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда мактаб директори наркотик сотмоқчи бўлди

Унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Самарқандда мактаб директори наркотик сотмоқчи бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида гиёҳванд модда сотган мактаб директори ва унинг шериги озодликдан маҳрум этилди. 

 

Ҳукмда қайд этилишича, 1986 йилда туғилган Ф.Х. (эркак) Ургут туманидаги 71-умумтаълим мактаби директори лавозимида фаолият юритган. У 2024 йилнинг август ойи бошларида маҳалладоши Ш. А. билан кўп миқдордаги опий гиёҳванд моддасини Самарқанд вилояти ҳудудида сотиш бўйича келишган.

 

Жиноий режага асосан, Ш. А. терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган шахсдан салкам 1 кг опий пулини уни сотганидан сўнг бериш шарти билан олган. Шундан кейин шериклар 27 ноябрь куни гиёҳванд моддани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбирга жалб қилинган шартли харидорга 12 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда ушланган. Суд-кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, опийнинг оғирлиги 921,36 граммни ташкил қилган.

 

Директор Ф.Х. судда айбига қисман иқрорлигини айтиб, опийни туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ишловчи танишининг илтимосига асосан топиб бергани ва бундан манфаатдор бўлмаганини таъкидлади. Қилмишидан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик сўради.

 

Ш. А. ҳам айбига қисман иқрорлигини, Ф.Х. турмуш ўртоғини ишга қабул қилиш ваъдасини бергани учун унинг илтимосига рози бўлганини ва гиёҳванд модда топиб берганини айтди.

 

Суд ҳукми билан Ф.Х. ва Ш. А. Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Ф.Х.га 10 йил 2 ой, Ш. А.га 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика