1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда март ойидан вертолёт орқали ҳаво экскурциялари йўлга қўйилади

Энди сайёҳлар Самарқанд ва атрофидаги диққатга сазовор жойларни юқоридан кўриш имкониятига эга бўлади.

Самарқандда март ойидан вертолёт орқали ҳаво экскурциялари йўлга қўйилади

 

 

Самарқанд вилоятида март ойидан бошлаб ҳаво экскурциялари бошланади. Бу ҳақда Спутникузбек хабар берди. Узбекистан Helicopters компанияси Ургут, Каттақоргон, Нуробод, Иштихон ва Булунғур туманлари бўйлаб парвозлар учун дастлаб икки вертолётни тақдим этади.

 

Вилоят туризм бошқармаси вакили Муҳаммад Мардоновнинг айтишича, янги йўналишлар сайёҳларга табиат манзараларидан баҳраманд бўлиш, ҳудуддаги туристлар учун қизиқарли жойлар, жумладан Каттақоргон сув омбори атрофидаги янги дам олиш зонаси ва ал-Бухорий мемориал мажмуаси билан яқиндан танишиш имконини беради.

 

Ҳаво экскурциялари хизматининг тахминий нархи $100 дан бошланади. Яқин келажакда талаб ортиши билан вертолёт парки кенгайтирилиши ва қўшимча парвозлар ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Самарқанднинг ноёб манзараларини юқоридан томоша қилиш имконияти шаҳарга келувчи сайёҳлар учун янги ва қизиқарли тажриба бўлиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика