1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда машинасига “01 777 PPX” рақамини тақиб ҳаракатланган шахс жазоланди

Фуқаро “Lacetti” автомобилига қўлбола усулда ясалган авторақамни тақиб,  Ургут туманида ярим соат ҳаракатланган. У бу ишни суратга тушиш учун қилган.

Самарқандда машинасига “01 777 PPX” рақамини тақиб ҳаракатланган шахс жазоланди

 

 

Самарқанд вилояти Ургут туманида “Lacetti” автомобилига қўлбола усулда тайёрланган “01 777 PPX” давлат рақамини тақиб ҳаракатланган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Суд қарорига кўра, у ярим соат давомида ушбу қалбаки авторақам билан ҳаракатланган.

 

Аниқланишича, Ҳ.С. 2025 йил 4 сентябрь куни автомашина ювиш шохобчасига бориш мақсадида қалбаки рақамни ўрнатган. ЙҲХБ ходимлари текшируви давомида унинг аслида “30 X 877 OB” давлат рақами эгаси экани маълум бўлган. Фуқаро бундай ишни фақат расмга тушиш учун қилганини билдирган.

 

Суд Ҳ.С.ни ЖКнинг 227-1-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, БҲМнинг 50 баравари — 20 миллион 600 минг сўм жарима тайинлади. Шунингдек, 1 жуфт қалбаки авторақам йўқ қилиниши белгиланди. Қайд этилишича, 2025 йил 25 декабрь ҳолатига кўра, “01 777 PPX” рақами ҳеч кимга расмийлаштирилмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика