1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда МИБ орқали бошқарув сервис компаниялари фойдасига 10 млрд сўм ундирилди

Бу бўйича 11 459 та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланган.

Самарқандда МИБ орқали бошқарув сервис компаниялари фойдасига 10 млрд сўм ундирилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан тизимли ижро тадбирлари амалга оширилмоқда.

 

Жумладан, жами 13 463 та ижро ҳужжати бўйича 12,4 млрд сўм миқдоридаги қарздорликларни ундириш мақсадида белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

 

Олиб борилган ижро тадбирлари натижасида 11 459 та ижро ҳужжати бўйича 10,2 млрд сўмлик талабларнинг ижроси таъминланди.

 

Шунингдек, мазкур ижро ҳужжатларидан 9 349 таси бўйича 6,7 млрд сўмдан ортиқ маблағлар амалда ундирилиб, бошқарув сервис компаниялари ҳисоб рақамларига ўтказилди.

 

Айни вақтда қолган ижро ҳужжатлари бўйича ҳам қонунчиликда белгиланган тартибда ижро тадбирлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика