Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан 18 ёшли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Жорий йилнинг 11 июль куни соат 15:03 лар атрофида Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими 3 отряди ходимлари томонидан қўриқланаётган Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташламоқчи бўлган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан қизни ушлаб қолишга эришишган ва нохуш ҳолатнинг олди олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


