1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда отасига алимент тўламаган фарзанд қамалди

У отасига ойлик даромадининг 50 фоизи миқдорида алимент тўлаш мажбуриятини бажармай келган.

Самарқандда отасига алимент тўламаган фарзанд қамалди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида отасини моддий таъминлашдан бўйин товлаган фарзандга чора кўрилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, МИБ Оқдарё туман бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Пайариқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига кўра, қарздор ўғил Э.Х.дан ўз отаси Ю.Х. фойдасига ойлик даромадининг 50 фоизи миқдорида алимент тўлаш белгилаган.

 

Бироқ, ўғил алимент мажбуриятини қасддан бажармай, бўйин товлаб юрган. Давлат ижрочиси бир неча марта огоҳлантирган ва алимент қарзини тўламаса, жавобгарлик белгиланишини айтган. Натижа бўлмагач, ҳужжатларни судга тақдим этган.

 

Кеча, 1 декабрь куни ЖИБ Оқдарё туман суди қарздор Э.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-5-моддаси 1-қисми бўйича 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

 

Маълумот учун, Оила кодексининг 109-моддасига асосан, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шартлиги белгилаб қўйилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика