1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Самарқандда ўз жонига қасд қилган келинчак ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

31 ёшли аёл ўзини рўмолга осиб қўйганди.

Самарқандда ўз жонига қасд қилган келинчак ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

Вилоят прокуратурасининг маълум қилинишига, 2022 йил 27 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тайлоқ тумани, “Боғизағон” маҳалласида яшаган 31 ёшли келин И.Г. ўзини яшаш уйи меҳмонхонасида кийим илгичга аёллар рўмоли билан ўзини ўзи осиб жонига қасд қилган. 

 

Ҳолат юзасидан ўтказилган дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳумнинг ўлими осилишда бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, шунингдек марҳуманинг танасида енгил тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тайлоқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, марҳума Г.И.нинг турмуш ўртоғи Х.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика